Бу гап сўзлар яқин йилларда бутунлай барҳам топади, автомобилсозликда монополияга чек қўйилади, соҳада соғлом рақобат муҳити шакллантирилади десак адашмаймиз. Нега деганда, бир йил мобайнида мамлакатимизда “Lada” ва “Renault” русумли автомобиллар йиғилиши йўлга қўйилади.
Илгарироқ Ўзбекистонда яратилаётган тегишли шарт-шароит туфайли “Hyundai”, “Volkswagen”, “Škoda”, “Kia” ва бошқа турдаги енгил машиналар сотуви тобора кенг миқёс касб этаётгани, айрим моделларнинг эса юртимизда тайёрланиши маълум қилинган эди. .
Масаланинг эътиборга молик жиҳати шундаки, бу янгиликлар йирик сармоядорлар, улкан корпорациялар соҳиблари Ўзбекистонга ишонч билан қараётганини англатади.
Албатта, бу ислоҳотлар ўзидан-ўзи содир бўлаётгани йўқ. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Президентимиз иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда, жумладан, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлигини таъкидлаганди. Автомобил ишлаб чиқариш соҳасида тенг, адолатли, соғлом рақобат муҳити юзага келаётганини гувоҳ бўляпмиз. Буларнинг барчаси халқимиз талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда. Бу эса мамлакатимизда кейинги 5 йилда амалга оширилган халқчил, ҳаётий ва демокартик тамойилларга асосланган ислоҳотларнинг мевасидир.
Умуман олганда, харидорларда танлаш имконияти яратилмоқда. Ҳар ким ўз талаб-эҳтиёжи, хоҳиши, дидидан келиб чиқиб, транспорт воситасини сотиб олиши мумкин. Қолаверса, бу, кўплаб муҳокама ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлган автомобилларимизнинг сифати яхшиланишига, нархларнинг эса арзонлашишига олиб келади. Минглаб янги иш ўринлари вужудга келади, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ҳам ривожланади.
Дилшод Шоумаров,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот
ишлари бўйича ўринбосари
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
раисининг мафкуравий ва тарғибот-ташвиқот
ишлари бўйича ўринбосари