Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Зомин туманининг Пшагор, Аччи ва Шўрча қишлоқларида кучли сел оқими кузатилган.
Натижада Пшагор қишлоғи ҳудудида “Дамас” русумли автомашинани сел олиб кетган. Бундан ташқари, ушбу қишлоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 20 ёшли маҳаллий фуқарони қутқариб қолишган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3-май куни Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида кучли ёғингарчилик натижасида сел ва сел оқими юзага келган эди.