Қашқадарё вилоятида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди, деб ёзади “Nasafnews”.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 7 май куни Нишон туманида содир бўлган. 9-синф ўқувчиси уйи ёнидан оқиб ўтувчи каналга чўмилиш учун кетган. Воқеа юзасидан прокуратура тергов олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида бир ҳафта ичида икки нафар ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган эди.