Андижонда ҳокимнинг собиқ ёрдамчиси осилган ҳолда топилди, деб хабар беради “Замон”.
Маълумотларга кўра, воқеа 16 апрел куни содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вазиятни ўрганишга киришди. Маълум бўлишича, собиқ амалдор тазйиқ, ҳақорат ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга дучор бўлмаган.
Суд-тиббиёт экспертизаси ўлим, хусусан, юрак ва нафас олиш етишмовчилиги туфайли содир бўлганлигини аниқлади.