Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси автомашинада икки пиёдани уриб юборди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 19 май куни соат 22:00 да содир бўлган. Ўсмир отасининг Ласетти машинасини олиб, кўчага чиқиб кетган. Йигит “Бешкутан” маҳалласи бўйлаб ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, икки кишини уриб юборган, кейин “Кобалт” русумли автомашинага бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар оғир тан жароҳати олган, 64 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган. Иккинчи жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятида 7-синф ўқувчиси “Жигули”да ўз тенгдошини уриб юборган эди.