Аввалроқ сайтимизда кўршапалак инини 15 300 долларга сотган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ўша кўршапалак ини ҳақидаги сирлар ошкор бўлди.
Маълум бўлишича, кўршапалак ҳеч қандай уяда яшамас экан. Улар асосан ғорларда ҳаёт кечиради.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кўршапалак ини билан боғлиқ турли хил хабарлар тарқала бошлади. Унда қандайдир қизил суюқлик борлиги ва у ҳар қандай балога даво экани айтилмоқда. Юқорида таъкидланганидек, кўршапалак ини бу ёқда турсин, хатто ичидаги суюқлик ҳам қип-қизил ёлғон бўлиб чиқди.
Таъкидлаганимиздек қўқонлик фуқаро танишига кўршапалак инини пуллаган эди. У инни қанай тайёрлаган? Маълум бўлишича у турли хил қурилиш моллари, оҳак, цемент ва ҳоказоларнинг аралмашасидан ушбу сохта инни тайёрлаб келган. Унинг ичидаги амрин моддаси эса саратон касаллигига даво деб, ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатган. У шериги билан бирга, кўп қаватли уйларнинг остида ғор манзарисини яратиб, кўршапалак инини ясаган ва буларни ижтимоий тармқоларда тарқатган.
Устаси фарангларнинг яна бир ҳийласи бўлган. Улар гўёки олтин, темирларни уяга яқинлаштирганда ёпишиб қолаётгандек тасаввур уйғотишган. Бунда фирибгарлар магнит парчаларидан фойдаланишган ва шу орқали улар темирларни ёпиштириб, суратга олишган. Айнан ана шу фирибгарликлари эвазига улар Учкўприк туманида яшовчи фуқарога кўршапалак инини саратон касалига даво деб, 15 300 долларга сотишган.
Улар фақатгина ушбу жиноят билан чекланиб қолишмаган. Фирибгарлар лирика дори воситасини сотиш билан ҳам шуғулланган. Уларнинг ушбу қилмишлар ҳозирда судга оширилган.