Тошкентда гуруҳ бўлиб дўппосланган йигит қидирилмоқда. У қиз болани ҳимоя қилгани учун калтакланган (+ВИДЕО)

Тошкентда гуруҳ бўлиб дўппосланган йигит қидирилмоқда. У қиз болани ҳимоя қилгани учун калтакланган (+ВИДЕО)
Аввалроқ сайтимизда Тошкентда бир кишини гуруҳ бўлиб пўппослашгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу вазиятга ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, дўппосланган бола официант қизни ҳимоя қилгани учун калтакланган. Воқеа жорий йил 22 апрель куни соат 23:00 да Шайхонтоҳур тумани "Чақар" маҳалласида содир бўлган. Ўша куни 38 ёшли Абдухамид Х. ўзининг танишлари 37 ёшли Дилшодом Г. ва 38 ёшли Аброр М.лар билан юқорида қайд этилган маҳалладаги кафеларнинг бирида овқатланган. Шунда Абдухамид Х. 23 ёшли официант Раъно Р.га нисбатан қўпол муомалада бўлган. Шунда Азим (Азиз) исмли шахс қиз боланинг ёнини олган. Азим (Азиз) кафедан чиқиб кетгандан сўнг Абдухамид Х. ва шериклари уни дўппослашган. Ички ишлар ходимлари келгандан сўнг эса у кетиб қолган. Ушбу вазиятдан кейин Азим (Азиз) ҳеч қаерга соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат қилмаган.

Раъно Р.нинг ички ишлар органларига қолдирган аризасидан сўнг Абдухамида Х., Дилшода Г. ва Аброра М.лар маъмурий жавобгарликка тортилган. Улар тегишли моддалар билан 15 суткага қамоққа олинган.

Ҳозирда ИИББ воқеада жабрланган шахсни қидирмоқда ва у ҳақда бирон-бир маълумотга эга бўлганларни 102 рақамига ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар органига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда гуруҳ бўлиб дўппосланган йигит қидирилмоқда. У қиз болани ҳимоя қилгани учун калтакланган (+ВИДЕО)