Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган 7 йигитнинг 6 таси муқаддам судланган. Суд давом этмоқда

Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган 7 йигитнинг 6 таси муқаддам судланган. Суд давом этмоқда
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг Тошкентдаги ўз офисида бир гуруҳ босқинчилар ҳужумига учраши иши бўйича суд жараёни 12 апрель куни бошланган. Бу ҳақд "Daryo-Live" хабар қилди.

Иш бўйича 7 киши судланмоқда, уларга Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «а» «в» бандлари (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб жуда кўп миқдорда содир этилган босқинчилик) билан айблов эълон қилинган. Улар:

▪️И.Абдулаҳатов — 1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган;
▪️Т.Азизов — 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган;
▪️С.Акбаров — 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган;
▪️С.Ваденов — 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган;
▪️О.Содиқов — 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган;
▪️Ж.Сайназаров — 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган;
▪️С.Фатхуллаев — 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган.

Олий суд матбуот хизматидан маълум қилишларича, очиқ суд жараёни давомида ҳозиргача судланувчилар, жабрланувчилар (Мурод Хонтўраев, С.Зуннунов ва И.Саидов) ва айрим гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланган.

«Ҳозирги кунда суд тергови кетаяпти. Қолган гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда. Суд жараёни давом этмоқда», — дейилади Олий суд ахборотида.

Аввалроқ улар бу ишни нега қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Мурод Хонтўраевга ҳужум қилган 7 йигитнинг 6 таси муқаддам судланган. Суд давом этмоқда