Жиззахда йўл патрул хизмати ходими ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда фуқаро томонидан калтакланди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Видеолавҳада кўриш мумкинки, тиббий ниқоб таққан фуқаро тўсатдан ходимга ташланиб қолади. Бу орада атрофдагилар ҳам уларни ажратишга уринган лекин фуқаро бунга эътибор бермаган. Шу орада яна бир ички ишлар ходими келиб уларни ажратади ва фуқарони қўлларини қайирган ҳолда олиб кетади. Катта эҳтимол билан воқеа Жиззах вилоятида содир бўлган.
Ҳозирча воқеа юзасидан тегишли ташкилотлар маълумот бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат биринчи марта содир бўлиши эмас. Аввалроқ ЙПХ ходими икки киши томонидан калтаклангани ҳақида ҳам хабар [b]берган эдик.