Аниқлик киритилди: ЙПХ ходими Қашқадарёда калтакланган (+видео)

Аниқлик киритилди: ЙПХ ходими Қашқадарёда калтакланган (+видео)
12 июнь куни ижтимоий тармоқларда фуқаро ЙПХ ходимини калтаклаётгани акс этган видео тарқалганди. Аниқлиқ киритилишича, воқеа Қарши шаҳрида юз берган. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиевнинг маълум қилишича, воқеа жорий йил 12 июнь куни 15.40 да Қарши—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган.

Жавлон Бахтиевга кўра, йўловчи ташиш транспорт воситалари тўхташ бекатида ўз хизмат вазифасини бажараётган вилоят ЙҲХБ йўл патруль хизмати инспектори Баҳром Бобоқулов тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаб турган Дамас автомобили ёнига бориб, ҳайдовчи Б.Р.га ўзини таништириб, ҳужжатларни сўрайди. Ходим ҳайдовчига ҳуқуқбузарлигини тушунтирган ҳолда, маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлади.

Бунга жавобан ҳайдовчи Б.Р. ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатиб, унга бўйсунмасдан хизмат кийимларини йиртади. Ходимнинг чап ва ўнг елкасига қўллари ва қўлидаги тайёқ билан уриб, тан жароҳати етказади. Ходимни ўз хизмат вазифасидан воз кечишга мажбур қилади. Бу ҳам етмаганидек, ЙПХ ходимининг қўл телефонини тортиб олиб, унга тегишли рация ва жезл тайёқчасини синдириб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Воқеа жойига етиб борган шаҳар прокуратураси вакиллари тафсилотларни ўрганиб, вилоят прокурори Ботир Юсуповга махсус хабарнома киритади.

Хабарномада қайд этилишича, Қарши шаҳар прокурори томонидан Дамас ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган Б.Р.га нисбатан 12 июнь куни Жиноят кодексининг 166-модда («Талончилик»), 219-модда («Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кома 14 июн 2019 20:16
    Нега энди хайдовчини фикриниям сурашмайди узидан узи урмагандир тугри уриш керакмасди лекин гаи ходимларини умуман муомаласи йук купчилиги халиям узларини конун коидасини билмайди
  2. Махмуджон Рахимов. 14 июн 2019 17:10
    Нима бўлган тақдирда хам хизмат вазифасини бажарятган ЙПХ ва ИИБ ходимига қўл кўтариш нотўғри, Давлат тинчлигини сақлаб турган ходимларга хурматда бўлиш керак.Замон зўрники томоша кўрники бўлиши мумкин эмас..Қаттиқ жазолаш керак бошқаларгаям ўрнак бўлсин...Тиллар ечилди, хамма ақлли ёз, ёз,, давлат у қилиб бериши керак, бу қилиб бериши керак....Фуқаролар биз хам давлат олдидаги бурчимизни бажаришимиз керак, ўзига яраша мажбуриятларимиз хам хам бор.Фақат Хуқиқимизни талаб қилавериш хам инсофдан эмас...Семизликни қўй кўтаради....
  3. Alisher Turaboev 14 июн 2019 00:58
    яна бечора фукоро айбдор хеч курганмисанлар ментга узидан узи кул кутарган одамни
  4. Дилибонд 13 июн 2019 14:46
    Бир нарсага эътибор берингла халк шу даражада орган ходимларини ёмон курадики хеч ким ажратиб куймаяпти. Ичидан манам бир икки тушурсаммикан деган фткр утаётган булса ажаб эмас. Бу орган ходимларини уйлантириши керак нахотки шунчалик халкни нафратига лойикмизми деб. Тугри хамма яхши куриши шарт эмасдир факат жиноятчилар ёмон курсин орган ходимини шунда у халол ва тугри ишлаётган булади.
  5. Muzaffar 13 июн 2019 14:22
    Xammasiyammasu lekin shunga loyiq GAI laram bor. Ayniqsa viloyatlarda
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Аниқлик киритилди: ЙПХ ходими Қашқадарёда калтакланган (+видео)