Жорий йил 24-июнь куни тахминан соат 3.50 да Яшнобод туманидаги Мирзо-Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида “Nissan Maxima” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Татьяна Т. пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ўтиб кетаётган 27 ёшли Бобур К.ни уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳайдовчи маст ҳолатда бўла туриб автомобилда тезлик оширган ҳолда ҳаракатлангани ЙТҲга сабаб бўлган.