Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси Асилбек Озодмирзо ўз уйида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
22 ёшли талаба Гулистон шаҳридаги уйига ёзги таътилни ўтказиш мақсадида келган пайтида уйида ўлдириб кетилган. Асилбек пичоқлаб кетилгани маълум бўлган.
Воқеа 28 июнь куни соат тунги 03:45 ларда содир бўлган. Ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари ушбу жиноятни ким содир этганлигини аниқлагани йўқ. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.