Facebook'даги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида "Feruzbek Sayfullayev" номли фойдаланувчи томонидан видео жойлаштирилди. Унда Миллий гвардия ходими чўкаётган болани қутқариб қолганини кўриш мумкин.
Пост эгасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-Алоҳида отряди шахсий таркиби томонидан қўриқланиб келинаётган Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Боҳовуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуасига ҳамда мажмуага қарашли “Биби Орифа” масжидини зиёрат қилишга ташриф буюрган 2011-йилда Андижон вилоятида туғилган Рахматов Мустафо ота-онасининг қаровисиз қолдирилганлиги натижасида “Биби Орифа” масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовуз бўйига келиб оёғи сирпаниб кетиши оқибатида ҳовуз ички қисмига тушиб кетади.
Чўкишига озгина қолган бир пайтда, шу куни хизматда бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-Алоҳида отряди 1-гурух сафдор ходими Хўжаев Дадахон Илҳомович “Биби Орифа” масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузда чўкаётган Рахматов Мустафони кўриб колади ва зудлик билан ҳеч иккиланмасдан ўзини сувга ташлаб уни сувдан олиб чиқиб ҳаётини қутқариб қолади ҳамда болакайни ота-онасига соғ-саломат ҳолда топширган. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.
Аввалроқ МИБ ходими ҳам чўкаётган болани қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик.