Бугун, 11 июль куни тахминан соат 16:00ларда «Пахтакор» метро бекатида 1961 йилда туғилган фуқаро К.В. темир йўл изларига йиқилиб тушган.
Станция ходимларининг тезкор хатти-ҳаракатлари оқибатида кекса аёл платформага ҳеч қандай жароҳатларсиз олиб чиқилди. У ўзини метрога тушган вақтида боши айланганлигини таъкидлаган.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
«Тошкент метрополитени» Ўзбекистон синоптикларининг огоҳлантиришларини ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан эҳтиёт бўлишини ва организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига қарши керакли чоралар кўришни сўраган.