Тошкентдаги Англия мактабининг биринчи курс талабаси беш йилга қамалди

Тошкентдаги Англия мактабининг биринчи курс талабаси беш йилга қамалди
Тошкент шаҳридаги “International School of Finance and Technology” Англия халқаро мактаби 1-босқич талабаси, 1998 йил 5 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси бўлган Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджонович 2019 йил 2 апрель куни қамоққа олинган. У автоҳалокат содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2019 йил 2 майдаги ҳукмига кўра, Ф.Раҳмонбердиев ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан 3 (уч) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 4 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья А.Тўрабов, ҳайъат судьялари: Э.Турғунбоев ва Н.Қосимовадан иборат таркиб, С.Юлдашевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори М.Ҳайитов иштирокида, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2019 йил 2 майдаги кунги Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджоновичга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирган.

7news.uz сайтида журналист Сиёвуш Тўра воқеа асли қандай бўлганини баён қилишга уринган.

Унинг ёзишича, Раҳмонбердиев Фарруҳ Маҳсуджонович Тошкент шаҳридаги “International School of Finance and Technology” Англия халқаро мактаби 1-босқич талабаси, бўйдоқ, судланмаган, у 2018 йил 11 декабрь куни соат 08:50 ларда “KONTABRIK” МЧЖга тегишли бўлган “Кобалт” русумли 01 043 LEA давлат рақамли автомашинасини тегишли ҳужжатлар асосида, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида бошқариб келаётиб, йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган пиёда М.Эшанходжаевани автомобилнинг олди ўнг қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада пиёда М.Эшанходжаева тан жароҳатлари олиб, 4-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилганида вафот этган.

Суд Ф.Раҳмонбердиевнинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, ёшлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан содир этган жиноятига яраша адолатли жазо тайинланган деб ҳисоблади, дея ёзган журналист.

Шунингдек, журналист суд қарори адолатли бўлгани ёки бўлмагани юзасидан журналистик суриштирув бошлаганнини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентдаги Англия мактабининг биринчи курс талабаси беш йилга қамалди