18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли боласи билан югуриб келган ота-онага зудлик билан ёрдам кўрсатилиб, болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, болакай нафас олмай қўйган, юраги ҳам тўхтаб қолган. Бунга қадар кўчада кетишаётганида болакайнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетиб, тутқаноқ бошланган. Нима сабабдан бундай бўлгани ҳозирча номаълум.
Болакайнинг ота-онаси яқин атрофда клиника борлигини кўриб, ўша ерга югуриб борган. Воқеадан хабар топган отоларинголог Сергей Владимирович ёрдамга ошиққан. У узоқ вақт давомида махсус воситаларсиз болакайнинг юрагини массаж қилган.
Натижада болакай яна ҳаётга қайтган.