Самарқандда аёл фарзандларининг кўз ўнгида ўз жонига қасд қилди

Самарқандда аёл фарзандларининг кўз ўнгида ўз жонига қасд қилди
Самарқанд вилоятида аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда "Ҳуман.уз" хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган.

Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, Г.Ҳ нинг ёнида 6 яшар қизалоғи ҳам бўлган. Қизалоқни яқин-атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аёлнинг жами 4 нафар фарзанди — 3 қиз 1 ўғли бор. Қутқариб қолинган қизалоқ унинг кенжа фарзанди экани айтилмоқда.

Г.Ҳ Ургут туманидаги Оқ бува қишлоғидан бўлиб, турмуш ўртоғи иккинчи оиласи билан Россияда яшаб келган.

Г. Ҳ нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.

Айни пайтда аёлнинг жасади ғаввослар томонидан қидирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдурашид Юсупов 21 июл 2019 18:22
    Аелни жасади топилмасдан туриб фикр билдиришдан сакланиш керак менимча.
  2. Зина 20 июл 2019 10:29
    Узи ва болалар учун яшаш керак!!!
  3. Шахноза 19 июл 2019 23:02
    Хаетда уз урнини топиш учун курашиш керак эди. Яшайверсин уша эркак бошкаси билан арзирмиди уз жонига касд килишга. Оллох деб яшаса харакат килса оллохни узи кулларди. Кизларини кимга ташлаб кетди уша хиенаткор эркакками. Тугри базида инсон жуда тушкун холатга тушади уша вактда ияидаги дардларини кимгадир тукиб солиб йул йурик сураши керак булади. Оллох бололорига сабр берсин.
  4. хает гузал 19 июл 2019 22:17
    Хурматли еш оналар! Фарзандлар учун жавобгарлик сизнинг хам зиммангизда, шунинг учун фарзандларнинг келажаги сизнинг хам моддий имкониятингизга боглик. Таажжуб шундаки оиала канчалик камбаггаллик даражасида булса унда шунчалик фарзанд куп. Даромади яхши оилаларда эса аксинча. Емон томони шундаки, фарзандлар купайган сари янада купрок маблагни ишлаб топиш учун эркаклар чет элга ишлагани кетишади. Бир муаммони енига бошка муаммолар кушилади ва натижада ечилмайдиган муаммолар остида аеллар болалари билан колиб кетадилар. Натижада айбни турли ташкилотларга, я' ни махалла ва кумиталарга куйишади. Хар бир оила узини кучига караб ма'сулиятни буйнига олиши керак. Фарзандлврнинг хар бири учун бахтли болалик яратишга биз ма' сулмиз.
  5. Мурод 19 июл 2019 21:55
    Уз жонига к,асд к,илишига асосий сабаб йук,чилик нарх навони юк,орилиги етишмовчиликлар, агар шу ерда Иш ва ойлик етарли булса руссияга кетмасди эр хотин уз жонига к,асд к,илмасди, Нарх наво ва жаримани ошираетганлар бунга айбдордирлар, бу менинг фикрим.
  6. Нодира 19 июл 2019 20:11
    Даже у христиан не отпевают самоубиц. Нима булганда хам аел- фарзандларини уйлаши керак Эди
  7. Жамшид 19 июл 2019 18:06
    Болаларда нима айб?! Катта гунох қилибди, афсус!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда аёл фарзандларининг кўз ўнгида ўз жонига қасд қилди