Самарқандда аёл икки марта қамалиб чиққан эрини ўлдириб қўйди

Самарқандда аёл икки марта қамалиб чиққан эрини ўлдириб қўйди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Улманой Ўроқова турмуш ўртоғи Элмурод Ўроқовни ўлдириб қўйди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судьяси И.Ҳамидов маълумотига таяниб.

Маълум бўлишича Элмурод турмуш қурганидан сўнг бир йил ўтиб ичкиликка рўжо қўйган. Шу зайилда ичиб келиб хотинини урадиган ҳам одат чиқарган. Кунларнинг бирида Элмурод пул топиш мақсадида Наманган вилоятига ишлашга кетган. Лекин у ерда бир инсонни ўлдириб қўйиб, қамалган. Лекин у қамоқдан кейин ҳам ичкиликни ташламаган, хотини ва фарзандларини уришда давом этган. Шундай кунларнинг бирида ичкилик натижасида машина ўғирлаб яна қамалиб чиққан. Бу сафар ҳам у тузалмаган. Эски одатини қилишда давом этган. Хаттоки бир сафар хотини эрини тинчлантириш учун ИИБ ходимини чақиргадна орган вакиллари кетиши билан уни ўлардек дўппослаган. Шундан буён у ИИБга мурожаат қилишни тўхтатган.

Эрининг барча қилиқларига чидаб келган аёл оҳири шунча қилиқларга чидай олмай уни ўлдириб қўйди. Воқеага эса айнан ўша ичкилик сабаб бўлган. Улманой шифохонадан ойлигини олиб келганда эрининг уйда дўстлари билан ароқ ичиб ўтирганини кўради. Эр ўртоқлари кетгандан сўнг уни ароқ олиб келишга буюради. Аёл ароқ олиб келгач эри уни уриб ҳақоратлаб бошлайди, шунда эрининг разил қилиқлари жонига теккан аёл унга ароқ шишаси билан бошига зарба беради, эр эса ҳушини йўқотиб йиқилади. Эрининг ўзига келиб яна қайта уришидан чўчиган аёл уни кўчага, совуқда ташқарига чиқариб қўяди. Шундан сўнг эр ўзига келмай вафот этади.

Бир оилага шундай кўринишда дарз кетди. Судья эса бу қилмиш учун аёлга қандай жазо берилганини маълум қилмаган.

Аввалроқ Самарқандда аёл қизини зўрламоқчи бўлган эрини шиша идиш билан уриб, сўнг гиламга ўраб кўчага олиб чиқиб қўйгани ва шунинг натижасида эри вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар

  1. muhabbat 28 июл 2019 17:50
    bula iflosladan tozalagan .qizini bizib qoymoqchi boszyam jim turadimi qamaw umuman kkmas
  2. Диля 28 июл 2019 13:04
    Аёлга осон эмас, канча чидаши мумкин ахир, у хам одам ,у хам тинж яшашни хохлайди албатта, хеж канака жазо бермасин аёлга бу мани шахсий фикрим албатта
  3. Бечор 28 июл 2019 10:54
    Камок шу эркакни тарбия килаолмабди бошка илож колмаган аёлда
  4. Рима Дурдиева 28 июл 2019 10:08
    Аёлни камамаслик керак. Фарзандлари жабр тортади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда аёл икки марта қамалиб чиққан эрини ўлдириб қўйди