Аввалроқ сайтимизда эр аёлини занжирбанд ҳолда сақлаб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, воқеа Тошкент шаҳрида эмас, балки Тошкент вилояти Зангиота туманидан содир бўлган. Бизга етиб келган хабарларга кўра аёл турмуш ўртоғи билан ажрашишга қарор қилганлиги учун ҳам эри уни занжирга боғлаб, сақлаб келган.
Эслатиб ўтамиз аёлни ёвуз эр қўлидан қутқаришда унинг қариндошлари жонбозлик кўрсатган. Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.