Ўзбекистонга соҳта паспорт билан кириб келаётган 5 нафар эронликлар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 декабр куни “Тошкент” халқаро аэропортида Испания паспорти билан 5 нафар фуқаро кириб келмоқчи бўлган. Лекин ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг саъй ҳаракатлари билан улар ушланган ва аниқландики ушланганлар асли Эрон Ислом Республикасидан бўлган.
Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Аввалроқ ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга соҳта паспорт билан кириб келмоқчи бўлган Тожикистон фуқаросини ушлагани ҳақида хабар берган эдик.