Аввалроқ сайтимизда Қаршидаги боғчада эр ўз хотинини рашк қилиб бошқа эркакни ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Ўша ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги маълумот берди. Вазирликнинг хабар қилишича воқеа содир бўлган “Юлдузча” номли боғча Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси юрисдикцияси доирасида жойлашган ва у ерга ходим олиш ҳамда бўшатиш ИИБ туман бўлими томонидан амалга оширилади. 18 декабр куни бўлиб ўтган воқеада боғчанинг омбор мудири ўлдириб кетилгани маълум бўлди. Уни боғчадаги кир ювувчи ходимнинг эри ўлдирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан ЖКнинг 97-моддаси (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган.