Хоразм вилоятининг Шовот туманида директор пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Б.А. фуқаро Ж.К.дан 300 доллар пора олаётганда, ўз хизмат хонасида қўлга олинган. У ушбу пуллар орқали Ж.К.ни ишга жойламоқчи бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.