Хабарингиз бор шу йил 8 март санасида аёлга тегишли иккита машина, BMW X5 ва Mercedes GLC ёниб кетган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, қидирув натижасида уни қасддан ёқиб юборганлар ушланган.
Умумий зарар 225 минг доллар экани айтилаётган ушбу ҳолатни 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шахзод Ш. содир этгани маълум бўлди. Улар ҳозирда қўлга олинган.