Кеча EVERYDAY.UZ сайтида аёллар ўртасида содир бўлган оммавий муштлашув, байроқ ҳақида номақбул гаплар айтган ва кечирим сўраган қиз ҳақида хабарларни эълон қилди. Кўриб турганингиздек барчаси аёллар билан боғлиқ ҳодисалар. Шунингдек, кеча ижтимоий тармоқларда ҳомиладор аёл ёш боланинг телефонини ўғирлагани ва оқибатда телефон қайтарилган видео тарқалди. Эътибор берган бўлсангиз ушбу ҳолат ҳам аёл иштирокида содир бўлди.
Ушбу видео тарқалгандан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ўша аёлни қидиришни бошлади, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
“Шахси аниқланмаган аёл киши «Спарк» автомобилида ёш боладан мобиль телефон ўғирлаганлиги акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳодиса бўйича бирор маълумотга эга бўлган фуқароларни ИИББ iibb.uz сайтига, шунингдек «102» рақами орқали ёки энг яқин жойлашган ички ишлар бўлимига хабар беришларини сўраймиз”, - дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.