Аввалроқ сайтимизда байроқ ҳақида номақбул гаплар айтган қиз ва унинг кечирим сўрагани ҳақида ёзган эдик. Шундан сўнг ушбу ҳолат интернет фойдаланувчилари орасида кенг муҳокама қилинди. Ушбу видеога кейинчалик хонанда ва блоггерлар ҳам видеомурожаат билан жавоб қайтарди.
Бугун ана шу видео “қаҳрамони” яна бир бор мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича қизнинг видеоси тарқалгач у ҳақида хар-ҳил гаплар “тарқалиб” кетган. Гўёки қиз 15 суткага қамалгани, адаби берилгани ва ҳоказо. Лекин қизнинг айтишича уни ҳеч ким койимаган ва дакки ҳам бермаган. У соппа-соғ.
“Мана мен юрибман, менда ҳаммаси яхши, ҳеч ким менга ҳеч нима дегани йўқ”, – дейди қиз.
Шунингдек, қиз телеграм ва инстаграмдаги баъзи бир каналлардан ҳам ҳафа эканлигини яширмайди.
Видеонинг сўнггида қиз, “мен байроқни ҳақорат қилганим учун байроқдан ва Ўзбекистондан узр сўрадим, қўрқиб ҳалқдан ёки кимдандир узр сўраганим йўқ”, - дейди.
Агар интернет фойдаланувчиларининг ушбу қизга саволлари ва фикрлари бўлса бемалол йўллашингиз мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Видеомурожаат сўнггида ўша қизнинг инстаграмдаги саҳифаси ҳаволаси (линк) ёзилган.
Қисқача қилиб айтганда, қиз қилган ҳаракатидан “қаттиқ пушаймон”. Яна ким билади дейсиз. Қуйида видеомурожаатни тақдим этамиз.