Шу йилнинг 6 декабрь куни тушлик вақтида Наманганда гумбурлаш овозлари эшитилганди. Аввалига бунинг сабаби Мингбулоқда нефт қидириш ишлари билан боғлиқ экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аммо маълумот тасдиқламади ва аксинча, у инкор этилди.
«Xabar.uz»га наманганлик фуқароларнинг мурожаат қилишича, бугун, 14 декабрь куни Наманганда яна кучли гумбурлаш эшитилган. Бундай портлаш овозлари сабаби нимада эканига ҳалигача расмий изоҳ берилмагани сабаб, аҳолининг хавотири ортиб бормоқда.