Тошкентда кеча, 5 июнь куни ёшлар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа Тошкентнинг Кичик халқа автомобиль йўлида (эски Арчакўча)да содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Ҳодиса оқибатида икки йигит пичоқдан яараланган ва шифохонага ётқизилган. Ҳозирда воқеанинг бошқа иштирокчилари аниқланмоқда. Уларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Ҳодиса Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий назоратига олинди, - дейилади ИИББ ахборотида.