Андижонда йигит светофор устига чиқиб олди. Воқеа видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 6 июнь куни содир бўлган. Маълумотларга кўра йигит вилоят ҳокими билан учраша олмагани учун шу ишга қўл урган. Ҳозирча вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳодисага изоҳ бергани йўқ.
Қутқарувчилар йигитни махсус материал устига сакрашга кўндиришга муваффақ бўлган. Йигит жароҳатланмади. Ҳозирда ҳодиса батафсил ўрганилмоқда.