Тошкентдаги пичоқбозликда иштирок этганлардан бири вафот этди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Аввалроқ сайтимизда Тошкент шаҳрида ёшлар ўрастида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Ҳодиса шу йил 5 июнь куни Кичик халқа йўли кўчасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ўша куни пичоқдан жароҳатланиб икки йигит шифохонага тушган ва уларнинг бири 15 марта пичоқдан жароҳатлангач, вафот этган.
Пойтахт ИИББ ҳодисанинг бошқа иштирокчилари қидираёлаётгани ҳақида хабар қилган эди. Иккинчи жароҳатланган йигитнинг ҳолати ҳақида маълумот йўқ.