Хоразмдаги каналдан ичида эркакнинг мурдаси бўлган автомобиль топилди

8-06-2020, 09:43
Ҳодиса
Хоразмдаги каналдан ичида эркакнинг мурдаси бўлган автомобиль топилди
Тармоқларда каналдан топилган "Тико" автомобили расми тарқалди. Унинг ичида занжирга боғланган эркакнинг мурдаси ҳам топилган. Бош прокуратура ушбу ҳодисага изоҳ берди.

Маълум бўлишича, автомобиль ичида Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшаган фуқаро бўлган. 1986 йилда туғилган эркак шу йил 27 март куни отасининг автомобилида чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Эркакнинг қариндошлари ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилгандан кейин уни қидириш ишлари бошланган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари эркак тумандаги канал олдидан ўтганини аниқлашган. Шу сабабга кўра уни чўкиб кетган деган таҳминга келинган. Амалга оширилган тадбирлар натижасида каналдан автомобиль ва эркакнинг мурдаси топилган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ва воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Биргина Тошкентнинг ўзида кун давомида 240 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди

Биргина Тошкентнинг ўзида кун давомида 240 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ССВ томонидан...
Бугун, 00:07

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги...
Кеча, 17:39
/ Муҳокамалар +6

Ўзбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда соат 17:00 ҳолатига кўра яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Умумий зарарланганлар сони 12855 нафарга...
Кеча, 17:25

Сурхондарёда туман ҳокими ва ички ишлар раҳбари судьяларни блокпостда обрўсизлантирди

Сурхондарёда туман ҳокими ва ички ишлар раҳбари судьяни блокпостда обрўсизлантирди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. Маълум...
Кеча, 16:05
/ Муҳокамалар +11

Видео: Актриса Шаҳло Темирова "Барон" фильмидаги гонорари ҳақида гапирди

Видео: Актриса Шаҳло Темирова "Барон" фильмидаги гонорари ҳақида гапирди. Бу ҳақда актриса интервью давомида маълум...
Кеча, 15:07
/ Муҳокамалар +2