Фарғонада 27 ёшли йигит 37 ёшли аёлни учрашувга чақириб, тунаб кетди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 31 май куни 37 ёшли аёлни аввалроқ телефонда танишган 27 ёшли таниши учрашувга таклиф этади. Улар Яйпан шаҳрининг марказида учрашишади. Шундан сўнг йигит аёлни уйига олиб бораман деб, хилват жойга келганда уни уриб, 2 млн 100 минг сўмлик тақинчоғини олиб, қочиб кетади.
Тезкор тадбир натижасида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан йигит қўлга олинади. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.