Маълум бўлишича, шу йил 8 июнь куни кеч аост 23:00ларда 30 ёшли эркак ва 26 ҳамда 27 ёшли йигитлар тумандаги Ёшлик кўчасида 27 ёшли фуқаро билан жанжаллашиб қолишган. Шундан сўнг уч киши 27 ёшли йигитнинг боши, юзи ва танасининг турли жойларига қўллари, оёқлари билан шафқатсизларча урган. Натижада 27 ёшли йигит олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда юқорида қайд этилган уч киши ушланган ва уларга ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Департамент томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.