Андижонда келин қўшниси билан тил бириктириб қайнонасини тунади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил май ойида 21 ёшли келин 18 ёшли қиз бола қўшниси билан тил бириктириб, 47 ёшли қайнонасининг 2,5 млн сўм пулини ўғирлаб, ўзаро тақсимлаб олишган.
Бундан тақшари, келин қўшнисининг уйига кириб, 400 минг сўм пул ва планшетини ҳам ўғирлагани маълум бўлди.
Департаментнинг хабар қилишча, ушбу ҳолатлар бўйича ҳозирда келинга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.