Жиззахда 1 минг 679 кг гўшт тўхтатиб қолинди. У қорамол, қўй ва эчкига тегишли эмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жиззахдаги “Сангзор-15” ЙПХда Қашқадарёдан келаётган автомашина текширилганда ундан юқорида қайд этилган миқдордаги гўшт топилган. Эътиборли томони, ушбу гўштлардан биронта ҳам суяк топилмаган. Бадбой ҳидли, қоп ва полиэтилен пакетларга ўралган ушбу гўштлар ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган бўлган. 32 ёшли ҳайдовчидан сўралганда бу гўштлар ниманикилигини, уни нима мақсадда ишлатилишини билмаслигини, гўштларни Тошкентда нотаниш кишилар қабул қилиб олишини айтган.
Ҳозирда ушбу гўштлар устида таҳлил олиб борилаётгани маълум қилинди.