Видео: Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосари 25 минг доллар, майор эса 3 минг доллар пора билан қўлга олинди

Видео: Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосари 25 минг доллар, майор эса 3 минг доллар пора билан қўлга олинди
ДХХ ва прокуратура томонидан ўтказилган тадбирлар давомида мансабдор шахслар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалида лавҳа намойиш этилди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида шундай ҳолат билан боғлиқ иккита вазият кузатилган. Хусусан, вилоятдаги туманларнинг бирида ҳоким ўринбосари бўлиб ишловчи шахс 10 гектар бўш ерни 60 минг долларга сотишини ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб ундан 25 минг доллар олаётганда қўлга олинган.

Шунингдек, ушбу вилоятда жойлашган Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилувчи майор фуқарога ҳарбий хизматга қабул қилинишига ёрдам беришини айтиб, ундан 3 минг долларни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Лавҳада Консерватория билан боғлиқ ҳолат ҳам ёритилган (уни аввалроқ сайтимизда эълон қилган эдик).

Шу билан бирга ДХХ ва прокурутара ходимлари Хоразмда коррупция билан боғлиқ ҳолатнинг бирига чек қўйгани маълум қилинган.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тохир 20 июн 2020 17:35
    Нега фақат порахўрлар, ўринбосар , майорлардан чиқаяпди? Сабаби уни шу лавозимга ким таклиф қилган. Ўрганиб чиқиб, таклиф қилганларни текшириш керак. Илдизи бошқа.
  2. Малика 20 июн 2020 10:54
    Аллохдан куркиш йук булгандан кейин хеч кандай конун иш бермайди.Яхшиси Ислом динини яхширок таниб Аллохга кайтиш лозим.
  3. Махамаджон 19 июн 2020 11:51
    Бундай салбий холатларни йукотиш учун фарзандларимизга куръондан таълим берилишига эътибор каратса яхши буларди
  4. Борис 19 июн 2020 09:53
    Bu hech qachon tuxtamiydi. Bilib olinglar qatiy qonun ishlamas ekan battar avj olaveradi. Davlat qonunchiligida islohot kerak bir biriga zid keluvchi qonunlar tiqilib yotibdi. Adolatsizlik keng rivoj topgan. Har bir soha vakillarini uz egalariga professional egalariga topshirish kerak. Likin bu kerakmikin mulozimlarga. Davlat boshqaruv tizimi isloh qilinmaguncha foydasi yuq. Uni ushlab buni ushlagandan foyda yuq. Foyda bulganda SSSR tarqalib ketmasdi
  5. Imona 19 июн 2020 07:52
    Davlatni shuncha pulini indamasdan yesa qayt qivormasmikan,bizda sharoiti og'ir,kam ta'minlangan oilalar qancha davlatimizni ishongan tumanimizni vakillaridan chiqsa bunaqa ishlar,biz yoshlardan nima kutamiz!Xuquqbuzarlik,jinoyatchilik voyaga yetmaganlar orasida ham ko'p kuzatiladida.
  6. Дил 18 июн 2020 22:28
    Хозирги кунда бу масала долзарб булиб колмокда.Уринбосарлар кандай килиб узларича кадам ташлайди,бу кундай равшанку,хаммасини бошида балик бор.Инсофини бермаса кийин.
  7. Joker 18 июн 2020 21:31
    Ваше маладес
  8. Реалист 18 июн 2020 19:44
    Эътибор берган бўлсанглар яқиндан бери фақат ўринбосарлар пора билан ушланяпти.Қизиқ а,ахир ўринбосар ўзича бирор нарсани хал қилолмайди,фақат хоким ҳал қилиши мумкин бундай ишларни.Менимча хоким ўинбосари порахўр эмас,шунчаки хокимнинг югурдаги,хокимлар ўринбосарлари орқали иш қилишяпти,бу аниқ нарса.Балиқ бошидан сасиган,бу кундай равшан.Биз порахўрлик ва коррупция бўйича хамма давлатлардан ўзиб кетдик,ураа...
  9. Zuhriddin Eshmonov 18 июн 2020 11:50
    Balki yelkasidagi katya bitta yulduz ham karrupsion daromadlar ortidan sotib olingandir.Qanchadan qancha pensiya yoshiga yetib kelgan harbiylar hali ham katta leytinant bo'lib yuripdi.Bu sohada ham korrupsiya mavjud.Ishonmasangiz ko'chaga chiqing hali o'qishni bitirganiga 3 yil ham bo'magan ofitserlar mayor unvonini taqib yuripdi.Navbatdan tashqari unvon olmasa o'z rejasi bo'yicha bu darajaga kamida 10 yilda yitishi kerak aslida.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосари 25 минг доллар, майор эса 3 минг доллар пора билан қўлга олинди