Жиззахда 23 ёшли йигит қурилиш кранига осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 22 июнь куни содир бўлган. Ёш йигит 18 метрлик кранга осилган ҳолда топилган.
Бошқа қурувчилар йигит ҳеч ким билан урушмаганини, ҳамма билан яхши муносабатда бўлганини айтган. Йигитнинг қариндошлари у севгилисдан жавоб ололмагани сабабли ўзини ўлдирган деган хабарларни рад этди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.