Фарғонада қизни урган йигит ўз ҳаракатига изоҳ берди. Ёш йигит қилган иши учун омма олдида кечирим сўради ва улар ҳақида тармоқларда ёзишни бас қилишни сўради.
Йигит қилган ишидан пушаймон эканини айтиб бошқа бундай ҳаракат қилмасликка ваъда берди. У шунингдек, қизнинг ити ҳақида гапирганда уни нотўғри тушинишганини айтди. Лекин у айнан нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган.
"Умид қиламанки, интернетда мен ва у қиз ҳақида ёзишни бас қилишади. Менга ва унга ёқимсиз ҳолат бу. Мен хато қилдим ва буни тан оламан. Омма олдида қиздан кечирим сўрайман ва бошқа бундай ҳолат қайтарилмайди", - деди йигит.