Хоразмда йигит ўз туғишган опасини тунаб кетди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, аввал ўғрилик жиноятини содир этиб, 3 йилга озодликдан чекланган йигит жазо муддати тугамай туриб яна ўғирликка қўл урган. У 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Урганчдаги туғишган опасининг чойхонасига ўғирликка тушган. У ердан 13 млн сўмлик буюмларни ўғирлаб, уларни яшириб қўйган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари синчковлик билан ҳолатни ўрганиб, ушбу ўғирликни чойхона эгасининг туғишган укаси қилганини аниқлаган.