Маълум бўлишича, шу йил 2 июль куни Ғаллаорол туманида "Нексия"ни бошқариб кетаётган 35 ёшли эркак қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида "Дамас" билан тўқнашиб кетган. Оқибатда "Дамас"нинг икки йўловчиси воқеа жойида олган тан жароҳатлари натижасида ҳалок бўлган. "Нексия" ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси эса шифохонада реанимацияга олинган. "Дамас" ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.