Тошкентда шифокорга кеч мурожаат қилган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, юнусободлик 49 ёшли аёл ўзида коронавирус аломатларини сезсада шифокорга кеч мурожаат қилган. Аёл шу йил 3 июлда касалликка тест топшириб бўлгач, аҳволи оғирлашиб, реанимацияга тушиб қолган. Беморга керакли муолажалар қилинган.
Лекин шунга қарамай пойтахтлик аёл ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган.
Аввалроқ Тошкентда шифокорга кеч мурожаат қилган эркак вафот этгани хабар қилинган эди.