Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослагани айтилмоқда. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода ҳамшира қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи сотиш бозорига келувчиkарнинг иситмасини ўлчаётганини кўриш мумкин. Лавҳада ҳамшира бир неча дақиқага бозор қоровулининг хонасига салқинлиб олиш учун кирганини ҳам кўриш мумкин. Санитария ва эпидемиология осойишталик марказининг аёл ходими ҳамшира жойини ташлаб кетганини кўриб, у билан жанжаллашган.
Можаро натижасида ходим ҳамширанинг юзига бир неча марта урган. Жабрланувчига ёрдам бериш учун ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари етиб келган. Гувоҳлар ҳамшира хушини йўқотганини ва шифохонага ётқизилганини айтишмоқда. Ҳамширанинг онасанинг айтишича, қизининг ҳомиласи тушган.
[media=https://www.instagram.com/tv/CClV9vIhJBQ/?utm_source=ig_web_copy_link]