Фарғонада эркак рашк туфайли хотини билан қўл бериб кўришмоқчи бўлган қўшнисига оғир тан жароҳат етказди

Фарғонада эркак рашк туфайли хотини билан қўл бериб кўришмоқчи бўлган қўшнисига оғир тан жароҳат етказди
Фарғонада эркак рашк туфайли хотини билан қўл бериб кўришмоқчи бўлган қўшнисига оғир тан жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 29 июнь куни кеч соат 20:00 лар атрофида Бешариқ туманида содир бўлган. 41 ёшли эркак қўшниси, 42 ёшли фуқаро унинг хотини билан қўл бериб саломашмоқчи бўлгани ва хотини билан илиқ муносабатда бўлганидан хабар топиб, унинг уйига чиқиб, жанжаллашган. Оқибатда рашкчи эр қўшнисининг елкасига уриб, уни зинадан итариб юборган. 42 ёшли эркак крга йиқилиб, оғир тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳолат бўйича ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кизикувчан 17 июл 2020 09:53
    Шу вазиятда эри жазоланадими энди? Конунларимиз минтаритетимизга тугри келмаябди-ку
  2. Бону 16 июл 2020 16:55
    Тугри,жазолабти
  3. Санжар 16 июл 2020 15:52
    Хукм адолатли булади деган умиддаман.
  4. Сирли 16 июл 2020 14:17
    Аҳмоқ жазосини олибди.Эркак бошқанинг хотирига кўз олайтирмайди.Ўзини хотинига шундай қилса ўзи нима қиларкин.
  5. Каракалпак 16 июл 2020 13:11
    Тугри кипти
  6. Фикр. 16 июл 2020 11:43
    З.Маткаримовага: хакикий эркак экан. Ярамас кушнисини ногирон килиб ташлаганда хам .
    Даюслар инсоният хатоси.
  7. Зайнаб Маткаримова 16 июл 2020 10:27
    Исломда аёл эркак билан кул бериб куришиши мумкин эмас.
    Барбир тан жарохати етказиб яхши иш килмабди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада эркак рашк туфайли хотини билан қўл бериб кўришмоқчи бўлган қўшнисига оғир тан жароҳат етказди