Яна бир ички ишлар ходими коронавирусдан вафот этди

Яна бир ички ишлар ходими коронавирусдан вафот этди
Яна бир ички ишлар ходими коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-мухандиси подполковник Тошев Абдулазиз Абдувахобович шу йил 12 июлда 42 ёшида вафот этган. Манбанинг ИИВ ахборот хизмати раҳбари маълумотига таяниб хабар қилишича Тошевда коронавирус аниқланган.

Қўшимча қилинишича, Абдулазиз Тошев бошқа касалликдан даволаниш мақсадида касалхонага ётқизилган, у даволаниш давомида коронавирусга ҳам тест топширган ва тест мусбат натижа берган.

Аввалроқ ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Каракалпак 16 июл 2020 14:51
    Озода гап кучада юргандамас гап минздравда ишламаяпти улар аникроги ишлаб билмаяпти Россия хамма кучада лекин касаллик камайди нимага? Сабаби ишни билади тегишли одамлар
  2. Гульмира 16 июл 2020 13:44
    Халк тинчлиги йулида вафот этган хамкасибларимизни оила аьзоларига чукур тазия билдирамиз, халкимиздан карантин коидаларига амал килишларини, узини ва оила аьзоларини асраши учун максадсиз кучага чикмасликларини илтимос киламиз
  3. ОЗОДА 16 июл 2020 11:05
    Халия кучада одам куп кузи очилмаяпди халкимизни
  4. Рашид. нукус 16 июл 2020 10:43
    Йгилишларни тухтатиш керак.
    КАРАНТИН режимин кучайтириш лозим
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Яна бир ички ишлар ходими коронавирусдан вафот этди