Наманганда уйнинг деворини бузиб, уй эгаси ва оиласини дўппослаб, 26 минг доллардан ортиқ пулларни ўғирлаган босқинчилар ушланди

Наманганда уйнинг деворини бузиб, уй эгаси ва оиласини дўппослаб, 26 минг доллардан ортиқ пулларни ўғирлаган босқинчилар ушланди
Наманганда уйнинг деворини бузиб, уй эгаси ва оиласини дўппослаб, 26 минг доллардан ортиқ пулларни ўғирлаган босқинчилар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 7 июль куни соат 03:00 ларда 4 нафар шахс юзларига аёллар пайпоғини ниқоб қилиб, турли буюмлар билан қуролланиб, Тўрақўрғондаги хонадонларнинг бирига уйнинг деворини бузиш орқали кириб босқинчилик содир этган. Улар оиланинг барча аъзоларига ҳужум қилиб, ип билан боғлаб пул беришни талаб қилган. Шу йўл билан босқинчилар уйдаги 11.400 АҚШ доллари, 100.000.000 сўм нақд пулларни ҳамда 61.390.000 сўмлик турли кўринишдаги тилла буюмларни олиб, воқеа жойидан яширинган.

Шундан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари келиб вазиятни ўрганган ва ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Текширувлар натижасида хонадон эгаси ва унинг турмуш ўртоғи турли жароҳатлар олгани маълум бўлди.

Тезкор тадбирлар давомида жиноятни содир этганлар ушланган. Жиноят 53 ёшли Ғ.Қ., 44 ёшли У.Ю., 29 ёшли Ж.Т. ва 35 ёшли Ш.Т.лар томонидан содир этилгани маълум бўлди. Энди улар 15 йилдан 20 йилгача қамалишлари мумкинлиги айтилмоқда.

Наманганда уйнинг деворини бузиб, уй эгаси ва оиласини дўппослаб, 26 минг доллардан ортиқ пулларни ўғирлаган босқинчилар ушланди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Abdulla 19 июл 2020 09:32
    Яхши қилибсилар, уларни юзларини бекитиб. Уларга ёрдам берибсилар.

    Чунки, ундан олдин қилинган бошқа жиноятлари ҳам фош бўлиб қолиши мумкин.
  2. Абдулло 18 июл 2020 11:41
    Карантинда фукоралга ёрдам бериш к.к чунки йукчиликдан килингандир карантинга ажратилган пулларни амалдорлар ейвериб туйишгандир.оддий халкга качон беришадииии.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда уйнинг деворини бузиб, уй эгаси ва оиласини дўппослаб, 26 минг доллардан ортиқ пулларни ўғирлаган босқинчилар ушланди