Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, актриса ҳозирда Зангиотадаги янги қурилган шифохонада даволанмоқда. Актриса бир ҳафтадан бери ўша ерда даволанаётгани айтилмоқда. Касалликка чалинганини Ҳолиқованинг ўзи ҳам тасдиқлаган.

"Аввал юрак хуружини бошдан кечиргансиз деб олиб келишди. Ҳолатим ёмон эмас. Ушбу шифохонанинг Бош врачидан тортиб, барча ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаётларини хавфга қўйиб, беморлар саломатлиги, ҳаёти учун курашмоқдалар", дейди Муқаддас Холиқова.

Маълумот ўрнида, актриса 57 ёшида юрак хуружини бошдан кечирган. Шу ўринда, таҳририятимиз номидан истеъдодли актрисага соғлик-саломатлик тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хайрулло Ҳақбердиев, Қарши шаҳри 18 июл 2020 22:34
    Муқаддас опани талабалик йилларимдан яхши биламан - ажойиб инсон, истеъдодли актриса, устоз санъаткор. Уларга саломатлик тилайман, умрлари узоқ бўлсин! Ҳали кўплаб спектаклларда ажойиб роллар ўйнаб, театр санъатини гуллаб-яшнатишга янада муносиб ҳисса қўшадилар, иншооллоҳ!
  2. Метоморф 18 июл 2020 21:24
    Аллох хаммаларига комил шифо берсин.ОМИН
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова коронавирусга чалинди