Чилонзор туманининг собиқ ҳокими вафот этди. Тохир Мирхидоятов 60 ёшда эди.
Мирхидоятов сўнгги йилларда "Сувсоз" раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У 2015 йилдан 2017 йилгача Чилонзор тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
Ҳозирча ўлимга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда давлат муассасалари ходимлари орасида ўлим ҳолати кўпаймоқда.