“Бўлмаса уйингга кириб дадангдан пул олиб чиқ”, деб болани қўрқитиб, музқаймоғини олиб қўйган намнганлик йигитлар аниқланди. Тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видеолавҳа кенг тарқалди.
Ушбу видеолавҳа тарқалгач кўплаб фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлган. Хаттоки айрим фуқаролар видеодаги шахсларни ушлаб, қонунан жавобгарликка тортиш бўйича президент порталига ҳам ёзишган.
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу видеони янгиқўрғонлик шахслар қилгани аниқланган. Йигитлар видеони шунчаки ҳазил сифатида олганини, тарқалиб кетишини билмаганини, видеодаги бола уларнинг бирининг қариндоши эканлигини ҳам айтган.
Эндиликда ушбу йигитларга нисбатан қонуний чора кўрилиш маълум қилинди.