Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи Ҳакимбой Аширович Ҳалимов 66 ёшида вафот этган. Унда аввалроқ коронавирус касаллиги аниқланган бўлган.
Ҳалимов Бош прокурор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган. Хабар қилинишича, у 2017-2019 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси бошлиғи бўлиб ҳам ишлаган.