Хоразмда ҳокимлик ходими 8 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ҳазорасп туман ҳокимлиги қурилиш бўлими етакчи мутахассиси фуқарога Тупроқ қалъа туманидаги ҳокимлик заҳирасида бўлган, бўш турган 1200 кв.м ер майдонини ҳокимликдаги танишлари ва кадастрчилар билан гаплашиб олиб беришини айтади. Бунинг учун ходим фуқародан 8 минг доллар талаб қилади. Кейинчалик ходим айтилган пулларни олаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳокимлик ходимига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.