Самарқандда йўловчи қиз "КамАЗ"дан 5500 доллардан ортиқ пулларни ўғирлади. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 25 ёшли қиз йўлда кетаётиб "КамАЗ"га йўловчи сифатида чиқиб олган. Ҳайдовчи қизни Оқтош шаҳрида автомашинасига миндирган. Ҳайдовчи Самрқанд шаҳрига етиб келганида дўкондан нарса олгани тушган. Қиз ушбу вазиятдан фойдаланиб, ҳайдовчининг 5 340 доллари ва 3 млн 360 минг сўми пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳодиса 16 июль соат 21:30 ларда содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида қиз ушланган. Унинг ёнидан 800 доллар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ўғрилик жинояти бўйича жиноий иш қўзғатилган.